Тошкент Фотосуратлар уйида 70 га яқин профессионал ва ҳаваскор фоторассомларнинг 500 га яқин иши намойишга қўйилди. Уларда табиат, спорт, миллий анъаналар, маданият каби мавзулар акс этган. Кўргазма 2 февралга қадар давом этади.
Тошкент Фотосуратлар уйида Қирғизистонда бўлган анъанавий «Шарқнинг қуёшли ранглари» халқаро плэнери қатнашчилари Жаҳонгир Абдуллаев, Темур Лашёнов, Зуҳриддин Қиёмов ва Бобур Ваҳобжоновнинг умумий кўргазмаси уюштирилди. Намойишга қўйилган расмлардан парчалар — «Газета.uz» репортажида.
Тошкент ҳайвонот боғи очилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Фотосуратлар уйида «Тарих объективда» номли кўргазма уюштирилди. Намойишга қўйилган 100 дан ортиқ суратлар орқали пойтахт зоопаркининг кўриниши ва унинг «аҳолиси» таркиби бир аср ичида қанчалик ўзгарганини кўриш мумкин бўлди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Евросиё фоторассомларининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир тўққизинчи бор ташкил этилган «Санъат ва дунё» Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида уюштирилди. «Газета.uz» кўргазмадан фотолавҳалар тақдим этади.
Тошкент Фотосуратлар уйида балет санъатини суратга тушириши билан танилган Бобур Алимхўжаевнинг «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг фақат плёнкали фотоаппартда олинган 44 та иши намойишга қўйилган.
Тошкент Фотосуратлар уйида қишлоқ ҳаётини тасвирлаши билан танилган рассом Умиджон Алимовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг 25 иши намойишга қўйилган бўлиб, ҳар бир суратга унинг яратилиш тарихи ҳақидаги ҳикояга олиб борувчи QR-кодлар илова қилинган.
Тошкент фотосуратлар уйида Фоторассомлар шуъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси очилди. 4 хонадан иборат экспозиция залида 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 800 га яқин ишлари қўйилган. Кўргазма 13 февралгача давом этади.
Тошкент Фотосуратлар уйида эшитишда нуқсони бўлган ёшлар учун мўлжалланган махсус фотография курси битирувчиларининг кўргазмаси очилди. Ёш ижодкорлар фоторассом Ҳусниддин Атодан 1,5 йил мобайнида сабоқ олган. Кўргазма 31 мартгача давом этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг